Давлатимиз раҳбарининг ташаббус ва топшириқлари билан мамлакатимизда туризм соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Хорижий туристларни жалб қилиш билан бирга маҳаллий туризмни ривожлантиришда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Термиз тумани ҳокимлиги Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан белгиланган дам олиш кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун диққатга сазовор жойлар учун турпакетлар ташкил этилди.
Шунингдек, бир гуруҳ туман фаоллари Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор жойларни томоша қилиб қайтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024