Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16-июндаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ 848-сонли Қонунинг 9-моддасига кўра:
Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:
1. кам таъминланган шахслар, агар улар:
- фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
- маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
- маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
- жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;
2. руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
3. ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
4. Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
Термиз туманларо иқтисодий суди раиси Д.Жумаев
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024