Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 164-моддасига кўра, Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак.
Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади. Агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилиши мумкин.
Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно.
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманларо суди судяси Б.Санаев
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024