Ўְзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 710-сон қарорида кўрсатиб ўтилганидек респондентлар яшайдиган турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалга оширилади.
Рўйхатга олиш ва рағи шакллари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади.
Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёҳуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади, яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман (шаҳар) ҳокимликлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда амалга оширилади, респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Бундан ташқари гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади. Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилади.
Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Термиз тумани Статистика бўлими бошлиғи Б. Хурсанов
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024