Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасида никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланган.
Унга кўра, никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтиши, тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши, никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек алоҳида ҳолларда жумладан, ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилиши белгиланган.
Маълумки, инсоннинг соғлиғи унинг бугунги куни ва келажак авлоднинг баркамоллиги жамиятимизнинг энг катта бойлиги ҳисобланади. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлаш вазифасини давлат ўз зиммасига олади.
Шу сабабли Оила кодекси никоҳ тузувчиларнинг фақат уларнинг розилиги билан, биринчи маротаба никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича уларга маслаҳат бериш давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилишини белгилайди. Бундай консультация ва текшириш ўтказишдан мақсад тиббий-ирсий касалликлардан келажак авлодни асраш, шуниндек бўлажак эр-хотинларни олдиндан огоҳлантириб, улар касалланишининг олдини олишдир.
Текширув ўтказилгандан сўнг уларнинг ҳар бирига ташҳис қўйиш уларнинг қандай касали борлиги ҳақида ва у дарднинг олдини олиш, даволаш тўғрисида маълумот беради. Бундай маълумот фуқарога унинг эркига асосан берилади. Касалликнинг ривожланиши кўнгилсиз бўладиган бўлса, бу маълумот олдиндан жуда эҳтиёткорлик билан билдирилади.
Текширувдан ўтган фуқаронинг тиббий ҳужжатларида ўз ифодасини топган хулосалар тиббий сир ҳисобланади. У ёки бошқа шахсга тиббий ёрдам бериш тўғрисидаги факт ҳам врачлик сири ҳисобланади. Текширув натижалари никоҳдан ўтувчи иккинчи томонга фақат текширувдан ўтган шахснинг розилиги билан билдирилади. Маълумот бериш врачлик сири ҳисобланиб, у фуқаронинг розилигисиз берилмайди.
Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Х.Элиев
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024