Бугун Термиз тумани ҳокимлигида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ва маҳаллалар “еттилиги”нинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалари, шунингдек, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ва тармоқлар бўйича ўринбосарлари, “еттилик”нинг туман бўлимлари раҳбарлари ҳамда барча маҳалалларнинг “еттилик” аъзолари, шунингдек, ижтимоий тармоқ фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда “еттилик”нинг туман бўлими раҳбарлари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, маҳалла бюджетини шакллантириш ҳамда ҳудудни ижтиоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот беришди. Эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, масъуллар берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024