Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот: Мактаблар янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди

Термиз туманида 34 та мактаб бўлиб, уларнинг аксарияти кейинги йилларда янгидан бунёд этилди. Қатор мактаблар инвестиция ва бошқа давлат дастурлари доирасида реконструкция қилинди. Хусусан, жорий йилнинг ўзида 2 та янги ўқув биноси қурилмоқда.

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров бошчилигида туман ҳокимининг масъул ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Туманнинг 1-сектор штабида ўтказилган очиқ мулоқотда умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, таълим масканлари реконструкцияси ва таъмири ҳамда қурилиши бўйича маълумотлар билан таништирилди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс