Термиз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами ҳамда “Билимлар куни” кенг нишонланди.
Мактаб ҳовлисида ташкил этилган байрам тадбирда ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар жам бўлишди. Тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, устоз ва мураббийлар ҳамда ўқувчиларни мустақллигимизнинг ўттиз уч йиллиги ва “Билимлар куни” билан табриклади, уларга янги ўқув йилида омадлар тилади.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганларга байрамона кайфият улашди. Шунингдек, тадбир давомида мактабга илк маротаба қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига "Президент совғаси" тантанали топширилди.
Ма'лумот учун, 2024-2025 ўқув йилида туманимиздаги 33 та умумтаълим мактабларида 20 143 нафар ўқувчилар ўқишни бошлашмоқда. Илк марта мактаб остонасига қадам қўйган 1-синф ўқувчилари 2 105 нафарни ташкил этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024