Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, мажбурий меҳнатга барҳам беришда, юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, мажбурий меҳнатга барҳам беришда, юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Фармонга мувофиқ одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилган бўлиб, комиссия томонидан, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилишлари давом этиб келмоқда, жорий йилнинг 1-чораги давомида республикада одам савдосига қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда кичик комиссия фаолиятини яхшилаш борасида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан миллий қонунчиликни такомиллаштириш йўналишида одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш уларни ижтимоий реабилитацияси ва мослашувига қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори қабул қилинди. Кичик комиссия томонидан 2021йил 12 мартда ИИВ Малака ошириш институтида нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш Республика реабилитация маркази вакиллари иштирокида одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида ўқув-семинари ташкил этилиб мавжуд муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилиниб уларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон Фармони асосида тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази унинг таркибига ўтказилиб, агентликнинг одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам беришни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими фаолияти йўлга қўйилди, аҳолини одам савдосининг салбий омиллари тўғрисида хабардорлигини ошириш юзасидан одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида айниқса ёшларга тушунтириш мақсадида жами 6259 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш бойича туман, шаҳарларда, шунингдек аэропорт вокзал ва чегара назорат ўтказиш масканларида рисола, буклет, тавсиянома, брошюра, плакат, ва бошқа материаллар тарқатилди.
Ҳудудий бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган фуқаролардан 49677 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб кўрик натижасида 3084 нафарида турли соматик касалликлар аниқланиб, уларни 2881 нафари амбулатор ва 196 нафари стационар шароитда соғломлаштирилди, шу билан биргаликда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича ўтказилган тадбирлар давомида 50967 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, 16962 нафари касб-ҳунарга ўқитилди 12 1493 нафари тадбиркорликка жалб этилди шунингдек ёшлар билан одам савдосига қарши курашиш соҳасида 693 дан ортиқ лойиҳаларда 140492 нафар ёшлар иштирок этди. 2021 йилнинг биринчи чораги мобайнида республикамиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан одам савдоси ва унинг туркумига кирувчи жами 435 та жиноятлар аниқланган бўлиб уларнинг 42 таси одам савдоси жиноятларини (шундан 24 таси шаҳвоний, 2 таси меҳнат эксплуатацияси ва 16 таси чақалоқ савдоси) ташкил этди ва мазкур жиноятларни аниқлаш ўтган йилга (30та) нисбатан 40 фоизга ошиб ўзгаришлар билан қайд этилмоқда. Бироқ амалга оширилган ижобий ишларга қарамасдан айрим ҳудудларда мазкур турдаги жиноятларни аниқлаш ва ўтказилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги алоҳида қайд этилди. Жумладан Сирдарё, Фарғона, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида ўтган даврда иккитадан жиззах вилоятига атиги битта одам савдоси жиноятлари аниқланган бўлса, Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 2021 биринчи йилнинг 1-чораги мобайнида одам савдоси жиноятлари умуман аниқланмаган.
Таҳлилларга кўра аниқланган одам савдоси жиноятларда 55 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 43 нафари ёки 78.2 фоизи аёллар эканлигини, жойларда ҳудудий комиссиялар томонидан хотин-қизларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш борасидаги ишлари етарли эмаслиги танқид остига олинган, аниқланган жиноятларда 51 нафар шахслар жабрланиб, шундан 29 нафар аёллар шаҳвоний мақсадларда (3 нафари вояга етмаган) 11 нафар эркак меҳнат эксплуатацияси ва 11 нафар вояга етмаганлардан (чақалоқ) фойдаланганлиги, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларнинг деярли ярми ёки икки нафари ижтимоийлашуви таъминланиб келинмоқда. “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги” қонуннинг янги таҳририга кўра, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот ошкор этилмайди.
Жиноят ишлари бўйича
Термиз туман судининг раиси О.Бегимқулов
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024