Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги беш йилда Президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошди.
Юртимизда тадбиркорлик йўналишини қўллаб-қувватланаётганлиги, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир қонунчилик базаси такомиллаштириб борилаётганлигини кўриб-билиб, вилоятимиз фуқароларининг тадбиркорликка иштиёқи тобора ортиб бормоқда.
Хусусан, Термиз туманида жорий йилнинг 1 август ҳолатига туманда фаолият юритаётган жами корхона ва ташкилотлар сони 1458 та бўлиб шундан кичик тадбиркорлик субъектлари 1287 тани ташкил этади.Улардан 198 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари, 170 таси саноат, 179 таси қурилиш, 399 та савдо, 33 та ташиш ва саклаш корхоналар ва 308 таси бошқа турдаги ташкил этади.
Термиз тумани статистика бўлими
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024