Президентимизнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда соҳага оид қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Термиз тумани ҳокимлигида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи И.Жумаев ҳамда туман прокурори А.Халиков иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг алоқадор ўринбосарлари, энергетика соҳасидаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда йирик электр энергияси истеъмолчилари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, кўзланган режаларни тўлиқ бажариш, энергия ресурсларини тежаш мақсадида замонавий ускуналарнинг жорий этилиши, бунда йирик электр энергияси истеъмолчилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, иштирокчиларга ахборот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024