Термиз тумани статистика бўлими туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ташкилотлар раҳбарларидан жорий йил 9 ойлик якуни учун тақдим этиладиган қуйидаги статистик ҳисоботларни 2024-йил 5-октябр санасидан кечиктирмай топширишларини сўрайди:
Жумладан:
- Фермер хўжаликлари – 4-ФХ шакли (чораклик) статистика ҳисоботи;
- Фуқароларнинг ўзининг бошқариш органлари – 4-ДХ шакли (чораклик) статистика ҳисоботи;
- Ташкилот, корхона ва муассасалар – 4-меҳнат шакли (чораклик) статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этишлари шарт.
Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни мй.стат.уз сайтидан шахсий кабинет орқали ёки Эстат-4.0 иловасидан электрон шаклда тақдим этиш мумкин.
Эслатма: Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўгри тақдим этишга Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси ҳамда “Ма'мурий жавобгарлик тўгрисидаги Кодекс”ининг 215-моддасига асосан ма'мурий жавобгарлик белгиланган.
Қўшимча маълумотлар учун телефон:
+99893 610 3600
+99894 807 4104
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024