Ижтимоий тармоқларда Термиз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Ходжанов фермерларни ҳақорат қилганлиги, банкка ноқонуний топшириқ бериб, фермерларнинг кредитини ажратишни тўхтатганлиги юзасидан мурожаатлар эълон қилинган. Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Туман ҳокимлиги ушбу ҳолатни қоралаб, фермер хўжаликларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган ва ваколати доирасида бўлмаган масала юзасидан банкка топшириқ берганлиги учун туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Ходжановга ойлик иш ҳақисининг 30 фоизини ушлаб қолиш юзасидан жарима жазоаси тайинланган.
Шунингдек, Ш.Ходжанов билан суҳбат ўтказилиб, муомила маданиятига риоя қилиш, ваколати доирасида ишлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024