Ижтимоий тармоқлар орқали Термиз туманидаги 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносида ёриқлар пайдо бўлганлиги тўғрисида материал эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ушбу боғчанинг ошхонасига туташ ички девор қисмида ёриқлар пайдо бўлган бўлиб, бинонинг умумий ҳолатига таъсир қилмаган. Шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан Қурилиш соҳасида давлат назорат инспекциясига тегишли сўровлар юборилган бўлиб, мутахассисларнинг ҳулосаларига асосан боғчани таъмирлаш ёки реконструкция қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024