Маълумки, сўнгги йилларда Президент қарорлари билан бир қатор устувор фанлар бўйича ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилмоқда. Бугунги кунда уларнинг фаолиятини самарали ташкил қилиш ва улардаги таълим сифатини юқори даражага кўтариш муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.
Шу мақсадда Халқ таълими вазири Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ўрганди. Жумладан, бугун Термиз туманидаги Математика фани чуқур ўргатиладиган 12-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб жамоаси билан уларнинг фаолияти кўздан кечирди. Суҳбат чоғида мактабга ҳужжат топширувчилар қамровини ошириш, бу орқали билимли ўқувчилар ҳамда олий тоифали ўқитувчилар сонини кўпайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Шу куннинг ўзида Халқ таълим вазири Термиз туманидаги 16-сонли (инглиз тилига ихтисослаштирилган) умумтаълим мактабига борди. Ушбу таълим таълим муассасасига ташриф давомида ўқувчиларнинг ёзги оромгоҳга жалб қилинганлиги, улар учун яратилган шарт-шароитлар, ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Мактаб ўқитувчилари билан суҳбатда мактабда таълим сифатини ошириш юзасидан фикр алмашди.
Мактабда яратилган таълим муҳити ва ўқувчиларнинг эришган ютуқлари, мактабда яратилган шарт-шароитлар, хусусан, мактабдаги информатика хонаси фаолияти, ундаги интернет тезлиги ва компьютер имкониятларидан ўқувчиларнинг унумли фойдаланаётгани вазирни қувонтирди.
Иқтидорли ўқувчиларга махсус китоблар тўпламини совға этдилар. Электрон Кундалик тизимини ўқув жараёнига жорий қилишда фаоллик кўрсатган 3 нафар ўқитувчига ноутбук совға қилинди. Мактаблар кутубхоналарига эса махсус китоблар совға қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024