Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ушбу видеода келтирилган ҳолат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида мазкур ҳолат “Учқизил” маҳалласи “Автобаза” кўчасида содир бўлганлиги, видео анча олдин тасвирга туширилганлиги, ҳолат бўйича “Учқизил” маҳалла фуқаролар йиғини раиси фуқаролар билан учрашиб тушунтириш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.
Видеога туширилган ҳолатда, бетон ариқларда оқиб ўтаётган сув йўлига аҳоли томонидан бандлар ўрантилиши натижасида сув тўлиб, ички йўлнинг пастлиги сабаб тошиб чиққан. Ушбу масала юзасидан “Учқизил” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, бетон ариқларга ортиқча бандлар ўрнатмаслик сўралган.
Шунингдек, ҳозирги кунда “Учқизил” маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида 3-Сектор ишчи гуруҳи томонидан хатлов ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024