Куни-кеча 1-Сектор бошқарув офисида туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Ш.Уринов раҳбарлигида туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла йиғинлари раислари, 1-Сектор штаби аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Давлат раҳбарининг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, келгусида туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, 1-Секторда олиб бориладиган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида туманда 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ва таълим-тарбия сифатини ошириш борасида сўз юритилиб, бугунги кунда туманда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси қарийб 74 фоизга яқин эканлиги қайд этиб ўтилди.
Қамров даражасини ошириш мақсадида жорий йил якунига қадар яна 30 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди ҳамда йил якунига қадар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 85-90 фоизга етказиш лозимлиги белгиланди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024