Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугун, Термиз архитектура ва қурилиш коллежида Термиз тумани 1-Секторидаги маҳалла вакиллари учун тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Арзикул Соатов, туман Кенгаши котибияти, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида белгиланган вазифалар, дастурлар ва бошқа масалалар бўйича маъруза қилишди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024