Аввал хабар қилинганидек Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун, Термиз туманида жойлашган "Отчопар" майдонида Термиз, Музработ, Ангор, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳри фуқаролари учун оммавий қабуллар ўтказилди. Оммавий қабулларда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Президент Халқ қабулхонаси, Судялар олий кенгаши, Бош прокуратура ҳамда Божхона қўмитаси масъуллари томонидан ҳудудлардан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг айримлари ижобий ҳал этилган бўлса, айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди, муддат талаб этадиган масалалар бўйича масъулларга кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.
Оммавий қабуллар вилоятимиз ҳудудларида жорий йил 10-11 июнь кунлари давом этади.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024