Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифларида белгиланган вазифалар, қабул қилинган дастурлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасидаги тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлиб ўтди.
2-Сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар вакиллари учун ташкил этилган тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Арзикул Соатов иштирок этиб, Президент ташрифи давомида аҳоли фаровонлигини ошириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларнинг турмуш даражасини ошириш борасида белгиланган вазифа ва дастурларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.
Тадбирда нуронийлар, ёшлар вакиллари, 2-Сектордаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024