Давлат Раҳбарининг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида тарихий қарорлар қабул қилинди, аҳоли фаровонлигини таъминлашда катта имконият ва имтиёзлар берилди.
Белгиланган вазифалар, қабул қилинган дастурларнинг мазмун-моҳиятини халқ ичига кириб тушунтириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш мақсадида жойларда салоҳиятли депутатлар томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Бугун туман Маданият маркази залида Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Шохида Арипова иштирокида нуронийлар, ёшлар, 3-Сектор ҳудудида жойлашган маҳалла вакиллари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари учун тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар тарихий ташрифда белгиланган ва дастурлар мазмуни-моҳияти ҳақида маъруза қилдилар ва йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024