Бугунги кунда умумтаълим мактабларида таълим сифатини яхшилаш, билимли, зукко ўқувчиларни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур масалада бир қатор изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, малакали фан ўқитувчиларини узоқ ҳудудлардаги таълим муассасасига жалб қилиш уларга етарлича шарт-шароит яратиш ва барча фанларни ўқитишда юқори кўрсаткичларга эришиш мақсад қилиб олинган.
Ушбу ислоҳотларнинг жойларда ижросини таъминлаш ҳамда методик хизмат сифатини ошириш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасининг методик хизмат бўлими методистлари томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни Термиз тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда туман халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда тумандаги қизил ҳудуд таркибига киритилган умумтаълим мактабларида таълим сифати кўрсаткичларини яхшилаш, мазкур мактабларга олий ва биринчи тоифали тажрибали фан ўқитувчиларини жалб қилиш, шунингдек мактабларда мавжуд камчиликларни имкониятдан келиб чиққан ҳолда бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Таълим муассасалари директорлари вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методистлари билан ҳамкорликда таълим сифати ҳамда ўқитувчиларнинг сифат таркиби юқори бўлган вилоятлардан олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларни умумтаълим мактабларига ишга жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди ва бу борада вилоят методик хизмат бўлими методистлари томонидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, туман халқ таълими бўлимида фаолият олиб бораётган методистларини KPI баҳолаш меъзонлари юзасидан тушунтириш берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024