Маҳалла маънавият маскани. Кейинги йилларда маҳалла аҳолининг муаммолари ва мурожаатларини қабул қилувчи, оилаларнинг ижтимоий муаммоларини кўриб чиқадиган маскан эмас, балки маънавият маскани бўлиб бормоқда.
Маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилиб, унда аҳоли учун кутубхонадан фойдаланиш, мутолаа қилиш учун шарт-шароитлар яратиб келинмоқда. Ана шундай маҳалла кутубхоналарининг навбатдагиси тумандаги "Гулистон" маҳалласи биносида ташкил этилди. Адиб Собир Термизий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган кўчма кутубхона 40 номда 53 нусҳадаги китоблар билан таъминланган. Кейинчалик китобхона аҳоли эҳтиёжларига қараб китоблар фонди бойитиб борилади.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024