Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Мамлакатимизда бугунги кунда аҳоли саломатлигини таъминлаш энг устувор масалалардан бири саналади. Бу борада Президентнинг бир қатор Фармон ва қарорлари қабул қилинган бўлиб, жойларда ижроси таъминланмоқда.

Термиз туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан xatlov.uz сайти орқали аниқланган 3-4-гуруҳдаги аҳолини кардиолог, невропотолог, травматолог, эндокринолог ва бошқа мутахассислар томонидан тиббиёт муассасаларида ҳамда беморларнинг яшаш хонадонларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, тиббий кўрик натижаларига кўра стационар даволаниш курсини ўташи лозим бўлган беморларга йўлланмалар берилиб, туман шифохонасида даволаниши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Маҳаллаларда 3-4-гуруҳ фуқароларни ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасаларида ҳамда беморларнинг яшаш хонадонларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари босқичма-босқич давом эттириб борилади.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс