Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз туман ҳокимлиги жорий йил 14 июнь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Республика ишчи гуруҳининг суд-ҳуқуқ масалаларида жорий йил 9 июнь куни Термиз туманида ўтказилган оммавий қабули юзасидан эътироз билдирилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 9 июнь куни Термиз туманида жойлашган “Отчопар” майдонида Термиз, Музработ, Ангор, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳри фуқаролари учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилган.

Оммавий қабулда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Президент Админстрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Судялар олий кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги масъуллари томонидан ҳудудлардан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Оммавий қабул ҳар бир соҳа вакиллари томонидан мурожаатларнинг тегишлилиги бўйича, навбат асосида, алоҳида ташкил этилган қабул жойларида ўтказилган. Оммавий қабулда ҳудудлардан ташриф буюрган 303 нафар фуқаро иштирок этган бўлиб, уларнинг барчасининг мурожаатлари қабул қилинган.

Маълумот ўрнида, оммавий қабулда келиб тушган 303 та мурожаатларнинг 61 таси ижобий ҳал этилган, 54 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилган, 19 та мурожаатга тушунтириш берилган ва 169 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинган.


Термиз туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс