Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳар бир бола эътиборда

Ўксик кўнгилларни шод қилиш, айниқса, улар бола бўлса энг катта савобли иш. Термиз туманида уйда якка тартибда ўқитилаётган болаларни кўнглини кўтариш, уларнинг иқтидорларини намойиш қилишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида Термиз туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Ногиронлар жамияти туман бўлими билан ҳамкорликда туманда уйда якка тартибда ўқитилаётган болалар учун туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ранглар жилоси” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди.

Имконияти чекланган бўлишига қарамай болалар томонидан чизилган расмлар юксак баҳоларга лойиқ. Инсон иқтидорини намоён қилиши учун имкониятининг чекланиши тўсиқ бўлмайди. Бунга айрим иқтидорли болаларнинг оёқларида расм чизишлари яққол мисол.

Тадбир сўнгида ўқувчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилиб, танловда иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчилар учун дастурхон ёзилди.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс