Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳар бир қарич ер давлат назоратида ва у муҳофаза қилинади

Термиз тумани "Дўстлик" маҳалласи ҳудудида Кадастр агентлиги туман бўлими, "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш давомида маҳалла ҳудудида жойлашган "Тўрт оғиз" номли қабристоннинг захира майдони ҳудудида фуқаро Б.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бино қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат жойида ўрганиб чиқилиб, фуқаро Б.Т.га тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда қабристон захира ер майдонидаги қурилиш ишлари тўхтатилиб, муҳоафаза белгилари ўрнатилган.

Хозирги кунда ерга бўлган муносабатларни тартибга солиш, давлат томонидан ер майдонларини муҳофаза қилиш, ерни бозор активларига айлантириш борасида Қонунчиликда такомиллаштириш ишлари олиб борилиб, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс