Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!
Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга ва кўмакка мухтож ёшлар ҳолидан хабар олиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Куни-кеча Термиз туманида ҳам ушбу тадбир доирасида туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев раҳбарлигида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва туман ИИБ раҳбар ходимлари томонидан ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший техника жиҳозлари етказиб берилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати