Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Янгиер" янгиланишда давом этмоқда

Вилоятда энг оғир ҳудудлар сифатида 99 та маҳалла танлаб олинган. Бугунги кунда ушбу маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Термиз туманида ҳам ана шундай оғир ҳудуд ҳисобланган 4 та маҳалла танлаб олинган.

"Янгиер" маҳалласида бугун эрта тонгдан ишлар қизғин бошланди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ҳамда коммунал соҳага масъул бўлган ташкилотлар "Янгиер" маҳалласида янгиланишларни давом эттириш учун жам бўлишди.

Маҳаллага 50 дан ортиқ техникалар жалб қилиниб, ички йўлларни тошлаш, янги трансформаторлар ўрнатиш, электр устунларни янгилаш, маиший газ балонлари етказиб бериш, ичимлик суви таъминоти, кўчаларни, аҳоли хонадонларини ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳалладаги 10 та қийналган, кўмакка мухтож оилага 2 қопдан буғдой етказиб берилди.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс