Термиз тумани марказида жойлашган "Марварид" дам олиш масканида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Отабек Собиров иштирок этди.
Учрашувни туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев кириш сўзи билан очиб, ёшлар муаммоларини ҳал этиш, таклиф ва лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш учун барча ҳудудларда раҳбарлар томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларининг муаммо, ташклиф ва саволлари билан вазир ўринбосарига мурожаат қилишди ҳамда қилинган ҳар бир мурожаат алоҳида тингланиб, уларнинг ечими борасида батафсил тушунтиришлар берилди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш борасида аниқ муддатлар белгиланиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Кўтарилган масалалар асосан Термиз туманининг қишлоқ хўжалик ерларини сув билан таъминловчи каналларни лойқадан тозалаш, сув таъминотини яхшилаш масалаларида бўлди. Мурожаатларни ҳал этиш мақсадида керакли техникалар ажратилиши ва маҳаллий ҳокимлик билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиши маълум қилинди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024