Давлат раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Термиз туманидаги ижроси билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Парпиев Термиз туманидаги “М.Эштемиров” маҳалласида бўлди.
“М.Эштемиров” маҳалласи биносида “Обод қишлоқ” дастурининг туманда ижросини таъминлашга масъул бўлган ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Ш.Уринов иштирок этди ва “М.Эштемиров” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишдан сўнг вазир ўринбосари Ботир Парпиев маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан учрашди. Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаатда кўтарилган масала юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024