Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ахбороти тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Худудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида;
Туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси тўғрисида;
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунининг ижроси бўйича туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбарининг ахбороти ҳақида;
Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган мақсадларни амалга ошириш ҳамда Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳининг 2021 йил учун мўлжалалган иш режаси асосида “Термиз туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мавжуд ҚОПларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб ускуналари билан жиҳозлаш, уларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича” ўрганиш ҳақида;
Вилоят халқ таълими бошқармасининг 01-281, 01-352-сонли хатлари ижроси тўғрисида.
Депутатлар томонидан ҳар бир масала тегишинча муҳокама қилиниб, қарор қабул қилинди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати