Кеча хабар берганимиздек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Парпиев Термиз туманида бўлиб турибди.
Бугун Ботир Парпиев Термиз туманидаги “Янгиер” маҳалласида бўлиб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Хидиров билан маҳаллада жойлашган 36-сонли мактабда “Янгиер” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини масъуллар иштирокида муҳокама қилишди. “Янгиер” маҳалласида шу кунга қадар 20 км ички йўллар таъмирланди, 3 та янги трансформатор ўрнатилди, 5 км электр тармоқлари янгидан тортилди, мавжуд тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, газ таъминоти масалаларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, маҳаллага янги бино ва гузар қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Йиғилишдан сўнг вазир ўринбосари Ботир Парпиев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Хидиров “Янгиер” маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини тинглашди. Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масала масъуллар иштирокида тингланиб, тегишлилиги бўйича масъул ташкилот раҳбарлари томонидан атрофлича жавоб берилди. Ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатларга эса муддат белгиланиб, масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024