Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз туман ҳокимлиги жорий йил 28 июнь куни телеграмдаги “Aks-sado каналида эълон қилинган “Ат-Термизий” маҳалласида фермерлар далага ҳайдаган сув кўчалари ва уйларга тошиб кетаётганлиги мазмунидаги видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, туман ирригация бўлими ва “Янгиер” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ушбу видеода келтирилган ҳолат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам “Ат-Термизий” ва “Янгиер” маҳалласи ўртасидан ўтувчи йўл ёқасида жойлашган аҳоли ва фермер хўжаликлари фойдаланадиган ариқдан сув тошиб йўлга ва шу атрофда жойлашган уйларга тошиб чиққанлиги аниқланди. Мазкур ариққа “Амударё” дарёсидан сув олувчи каналлар орқали сув қуйилади. Сув лойқали бўлганлиги сабабли ариқ тез-тез ьўлиб қолади ва бунинг натижасида сув ариқдан тошиб чиқиш ҳолати кузатилган.

Ўрганиш давомида мазкур ариқдан фойдаланувчи “Янгиер” ва “Ат-Термизий” маҳаллалар аҳоли ҳамда шу ҳудудда жойлашган фермер хўжаликларига ариқни мунтазам тозалаб туриш, туман ирригация бўлимига ариқда жойлашган қувурларни тозалашда аҳолига кўмак кўрсатиш вазифаси қўйилди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, сувдан фойдаланувчи иккила маҳалланинг “Жамоат ишлари” ишчилари томонидан ариқда тозалаш ишлари олиб борилди. Кейинчалик сув тошиб чиқишини олдини олиш мақсадида ариқни мунтазам тозалаб туриш мақсадида маҳаллалар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 61 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс