Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти ва мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти ва мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти билан Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтида танишиш мумкин.

Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Qabul–2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаши мумкин.

Белгиланган муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:

қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти

 Кундузги таълим шакли;
 Сиртқи таълим шакли;
 Кечки таълим шакли;

мақсадли қабул параметрлари:

 Соғлиқни сақлаш соҳаси учун;
 Халқ таълими соҳаси учун;
 Ветеринария соҳаси учун;
 Ижтимоий иш таълим йўналиши учун.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс