Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз архитектура ва қурилиш коллежи қошидаги Қурилиш соҳасига оид мутахассисларни тайёрлаш маркази

Жорий йилнинг апрель ойида Президентимиз қарорига асосан Сурхондарё вилоятида Термиз архитектура ва қурилиш коллежи қошидаги Қурилиш соҳасига оид мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил этилиб, 300 нафар тингловчилар 12 та қурилиш соҳаси бўйича ўқишни бошлаган эди. Улар 30 июнь куни ўқишни тамомлаб, касб йўналишлари бўйича сертификатларни олишди.

2021 йил 12 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сурхондарё филиали томони билан Россия Федерациясининг “Новые люди” МЧЖ ўртасида имзоланган келишувга асосан Қурилиш соҳасига оид мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомлаган 42 нафар фуқароларимиз танлаб олиниб, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрига жўнаб кетди.

Қурилиш объектларида ишлаш учун кетаётган юртдошларимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини мувофиқлаштириш офиси билан ҳамкорликда шахсий гигиена ва антисептик воситалар, сумка, термос жиҳозлари тақдим этилди.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс