Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Ш.Уринов олиб борди. Сессияда депутатлар, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорининг 5-банди талабларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари;

Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисида туман прокурорининг ахбороти;

Термиз туман ички ишлар бўлими бошлиғининиг 2021 йилнинг 6 ой давомида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан 2021 йилнинг 2-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари тўғрисида;

Туман Молия бўлими мудирининг маҳаллий бюджет параметрларининг 2-чорак якуни бўйича ижроси юзасидан ҳисоботи;

Термиз тумани адлия бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши, уларнинг ҳуқуқий тарғиботини амалга оширилиши, қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш юзасидан 2021 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлиги учун ундириладиган давлат божининг туман бюджетига келиб тушадиган қисмини 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоиз қисмини ўзини ўзи молиялаштииш имконияти мавжуд бўлмаган Термиз туманида фаолият кўрсатувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тасарруфида қолдириш тўғрисида;

2021 йил учун экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш, маҳаллий экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари – туман  инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ҳисоботи;

Термиз туманида “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

“Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, уларнинг дафтардан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 132-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633 сонли Фармонига асосан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз тумани Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг ахбороти;

Термиз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғининг 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари хисоботи;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси томонидан туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан инспекция бошлиғининг ҳисоботи;

Туманда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида ва аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ижросини таъминлаш тўғрисидаги ахбороти;

Термиз туманида “Саховат ва кўмак жамғармаси” томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан ҳар бир масала тегишинча муҳокама қилиниб, қарор қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 60 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс