Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Адолатли”, “Халқпарвар”, “Меҳнаткаш” ҳамда “Фахрий” депутатлар тақдирланди

Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг ўттизинчи сессиясида Кенгашнинг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси тавсиясига кўра Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат”, “Меҳнаткаш депутат” ҳамда “Фахрий депутат” мақоми берилган депутатларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Уринов иштирок этиб, мақомлар берилган депутатларга сертификатлар ва совғаларни топширди. Туман ҳокими Ш.Уринов “Фахрий депутат” мақоми берилган уч нафар фахрий депутатларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида пул мукофотлари берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан Наимов Ҳалим Ходжамбердиевич - “Адолатли депутат”, Хонов Бўри Зияевич “Халқпарвар депутат”, Арипова Шохида Рахматовна “Меҳнаткаш депутат”, Астанақулова Раъно Хурсановна, Астанақулов Абдуқаххор Джураевич, Мухамматова Дилбар Давроновналарга “Фахрий депутат” мақомлари берилган эди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 57 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс