Туманда аҳоли саломатлигини асраш, коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиябди.
Туманда шу мақсадда вилоят Божхона бошқармаси, туман ИИБ, Миллий гвардия ҳамда туман СЭО ва ЖС бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун ушбу ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва назорат тадбирлари олиб борилди. Тадбир давомида 18 та умумий овқатланиш шахобчалари, 37 та савдо нуқталари, 3 та автобекат, 6 та корхона ва ташкилотлар ҳамда 9 та бошқа турдаги объектларда короновирус инфекциясининг олдини олиш бўйича ва карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асраш учун карантин қоидаларига риоя қилинг, зарурат бўлмаса яшаш ҳудудингиздан ташқарига чиқманг.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024