Термиз туман ҳокимлиги жорий йил 15 июль куни “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати” гуруҳида эълон қилинган туман маркази ва “Каттақум” қишлоғига қишлоқ хўжалиги экинлари учун сув таъминоти юзасидан билдирилган таклиф мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Термиз туман ҳокимлиги ва туман ирригация бўлими томонидан мазкур мурожаатда келтириб ўтилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди. Ҳозирги кунда “Учқизил” маҳалласи “Каттақум” қишлоғидаги экин ерларига ва туман марказига “Учқизил” кўлидан “Каттақум” 2-кўтарма насос станциясидан каттақум-р1 ва каттақум-р2 каналларига навбат асосида 2 кундан сув чиқариб берилади.
Ўрганиш давомида ҳозирги иссиқ кунларда экин ерларида сувга бўлган эҳтиёжнинг ошганлигини инобатга олиб “Учқизил” маҳалласи “Қаттақум” қишлоғидаги экин майдонларига сув етиб боришини тўлиқ таъминлаш ва туман марказини ҳам сувга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида туман ирригация бўлими томонидан каттақум-р1 ва каттақум-р2 каналларига навбат асосида 3 кундан сув чиқариб бериш йўлга қўйилиши маълум қилинади.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024