Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Президент сайлови: сайлов кампанияси бошланди

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги унинг ваколати муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июль куни ўтказилган навбатдаги мажлисида 2021 йилнинг 24 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.

Маълумки сайлов кампанияси бўлажак сайловларда ўзига кўпроқ сайловчиларни жалб этиш, уларнинг қўллаб-қувватлашини таъминлаш мақсадида сиёсий партиялар томонидан олиб бориладиган тарғибот тадбирлари тизимидир.

Янгиланган миллий сайлов қонунчилиги асосида ўтадиган бу йилги Президент сайлови кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар кўрсатган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити ва тенг шароит яратилади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс