Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Такрорий мурожаатлар муаллифлари билан сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун, 29 июль куни Термиз туман ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоятнинг 9 та туманидан ташриф буюрган кўплаб (қайта-қайта) мурожаат қилган фуқаролар билан вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, вилоят прокуратураси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Термиз шаҳри, Бойсун, Қизириқ, Бандихон, Шеробод, Музработ, Ангор, Жарқўрғон ва Термиз туманларидан масалалари ечими борасида қайта-қайта эътирозлар билдираётган фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят бошқарма, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, фуқаролар мурожаатларини ҳал этишнинг таъсирчан чораларини кўриш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда вилоятимизнинг 9 та туманидан ташриф буюрган 41 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 28 таси ёки 70 фоизи жойида ҳал этилди, қолган 13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, фуқароларга сабабсиз, асоссиз қилинган мурожаатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги, мурожаатнинг мақсади ва йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ваколатли органларга мурожаат қилиш бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий тавсиялар берилди.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс