Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Армия ва халқ бирдамлиги: Ҳарбийлар кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олди

Кейинги йилларда луғатимизда Армия ва халқ бирдамлиги деган ибора пайдо бўлдики, ҳарбийларимиз халқ билан бирга бўлиб, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш билан бирга аҳоли билан ҳам яқин алоқада бўлиб, улар ҳолидан хабар олиб туришмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси “Қорахон” маҳалласида бўлиб ўтди. Туман ҳудудида жойлашган 18299-сонли ва 9221-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари “Қорахон” маҳалласида бўлиб, кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олишди. “Темир дафтар”га киритилган 15 та оилага ун, гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Кўрсатилган кўмак учун нуронийлар юртимиз тинчлигини, ҳарбийлар саломатлигини сўраб дуода бўлишди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс