Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-режасига асосан туман тиббиёт бирлашмасида “Пандемияга қарши кураш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ва вакцинация жараёнлари тўғрисида” матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Зиёев, соҳа масъуллари, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Туманда пандемияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди. Аҳоли ўртасида вакцина олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда бу борадаги ишлар мувофиқлаштирилиб, вакцина олувчилар учун шароитлар яратиш ҳамда фуқароларнинг эмлашдан кейинги ҳолатини ўрганиб бориш бўйича қилинаётган ишлар таништириб ўтилди.
Шунингдек, матубот анжумани давомида туман тиббиёт бирлашмасида мавжуд вакцина дозалари захираси, вакцина турлари ҳамда эмлаш тартиблари тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди. Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоблар олишди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024