Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида мактабгача таълим қамрови 74,4 фоизни ташкил этмоқда

Термиз туманида бугунги кунда 17 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 7 та Давлат хусусий шерикликдаги, 1 та нодавталат, 41 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Туманда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 7159 нафарни ташкил этади, шундан 5326 нафари ёки 74,4 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу эса республика бўйича ўрта кўрсатгич 60 фоиздан қарийб 15 фоиз юқорини ташкил этмоқда.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати медиа-режасига асосан карантин талабларига риоя қилган ҳолда туманда намунали мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишиш мақсадида медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур давомида тумандаги давлат, нодавлат ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар, болалар таълим-тарбияси борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Ҳозирги мураккаб пандемия вақтида болалар саломатлигини асраш мақсадида айрим мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча болаларни қабул қилишни тўхтатиб турипти. Мактабгача таълим ташкилотларида эпидемилогик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида кунлик дезинфекциялаш ишлари амалга оширилиб, ходимлар ўртасида вакцинациялаш ишлари олиб борилмоқда.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс