Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали "Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик" кафедраси профессор-ўқитувчилари ўзларига бириктирилган Термиз туманидаги “Қаҳрамон” маҳалласига “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ташриф буюришди.
Суҳбатда профессор-ўқитувчилар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, бешта муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш, темир дафтарга кирган оилаларни рўйхатдан чиқаришга кўмаклашиш, низоли оилалар билан суҳбатлар ўтказиш кераклиги ҳамда маҳаллада маънавий муҳит ҳолатини таҳлил қилиб бориш кераклиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб борди.
Шундан сўнг кафедранинг профессор-ўқитувчилари ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда маҳалладаги чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланувчи "Аёллар", "Ёшлар" дафтарига киритилган хонадонларга кириб, илмий-амалий маслаҳатларини бериб ўтишди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024