Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз туман ҳокимлиги жорий йил 28 июль куни “Холис назар” телеграм каналида “Дастур ижроси қониқарли бўлмади” сарлавҳаси остида эълон қилинган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

“Сабзипоя” маҳалласи 2017 йилда Термиз тумани ва Термиз шаҳридан уй-жойга мухтож аҳоли учун ер майдонлари ажратиб берилган янги аҳоли пункти ташкил этилганлиги муносабати билан “Гулистон” маҳалласини иккига бўлиш ҳисобига ташкил этилган.

“Сабзипоя” маҳалласида янги аҳоли яшаш пункти ташкил этилганлиги сабабли 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига туширилган. Маҳаллада дастур ижросини таъминлаш мақсадида жами 3 612,9 млн. сўм маблағ ажратилган. Шундан, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш учун 1 308,3 млн. сўм, ичимлик сувини яхшилаш учун 957,0 млн. сўм, ички йўлларни таъмирлаш учун 464,0 млн. якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш учун 185,0 млн. сўм, электр таъминотини яхшилаш учун 608,6 млн. сўм ҳамда пиёдалар йўлакчаларини барпо этиш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда бошқа ишлар учун 90,0 млн. сўм маблағ йўналтирилган.

Мазкур маблағлар доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 5,5 км сув қувури тортилган. Маҳалла ҳудудидаги 5,4 км газ тармоғи демонтаж қилиниб, аҳолига 60 дона қўшимча маиший газ балонлари етказиб берилган.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш учун янгидан 4 км 250 кВА ҳаво тармоғи қурилган ва мавжуд 4 км ҳаво тармоғи жорий таъмирланган. Шунингдек, 1 та трансформатор пункти янгидан қурилиб, 4 та трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Шу ўринда мурожаатда дастур доирасида ички йўллар таъмири бўйича ҳеч қандай иш амалга оширилмаганлиги таъкидланган. Аммо, “Сабзипоя” маҳалласидаги 3,5 км тупроқ йўлларга тош тўкилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Маҳалла ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги
1,5 км асфальт йўл жорий таъмирланган.

2021 йилда тумандаги “Айритом” ва “Янги ҳаёт” маҳалла бинолари янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди, 6 та маҳалла “Гулбаҳор”, “Нурли диёр”, “Намуна”, “Учқизил”, “Нурафшон”, “Орол” маҳаллалари биноларида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда 7 та маҳаллада, жумладан “Жўйжангал”, “Истиқлол”, “Амир Темур”, “Шароф Рашидов”, “Қорахон”, “Янгиер” ва “Бунёдкор” маҳаллалари учун янгидан бино қуриш ишлари олиб борилмоқда. “Сабзипоя” маҳалласига бино қуриш учун туман ҳокимининг қарори билан ер майдони ажратилган бўлиб, навбат асосида 2021 йил якунига қадар янги бино қурилади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс