Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Битирувчиларга сертификатлар топширилди

Президентимиз қарорига асосан Сурхондарё вилоятида Термиз архитектура ва қурилиш коллежи қошидаги Қурилиш соҳасига оид мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил этилиб, 300 нафар тингловчилар 12 та қурилиш соҳаси бўйича ўқишни бошлаган эди.

Бугун, 2021 йил 6 август куни “Крантчи” касб йўналиши бўйича тингловчилари ўқишни тамомлади ва уларга сертификат ҳамда гувоҳномаларини Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма бошлиғи Р.Саломова ва коллеж раҳбарияти топширишди.

Термиз архитектура ва қурилиш коллежида Термиз тумани ёшлари ҳам қурилиш соҳасида касб-ҳунар ўрганишмоқда. Шунингдек, касб-ҳунар коллежи қошида ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчилар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан чет давлатларга шартнома асосида ишлаш учун юборилмоқда.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс