Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 июл куни “Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш, шунингдек, ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда қатор вазифалар белгилаб берилганди.
Термиз туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Ҳеч бир бола меҳр, эътибордан четда қолмайди” ҳафталиги доирасида тумандаги меҳрга муҳтож ёшларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюришиб, уларнинг ҳолидан ҳабар олишди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024