Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Бугун Термиз туман ҳокимлигида туман ҳокими Ш.Уринов, Бош вазир қабулхонаси, сектор раҳбарлари ва алоқадор масъуллар иштирокида “Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказиладиган мулоқоти” учун ташкил этилган “Call” марказга мурожаат қилган фуқаролар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Иш фаолияти давомида муаммога дуч келаётган 15 нафар тадбиркорларнинг мурожаати тингланиб, айрим муаммолар жойида бартараф этилди. Ўтказилган мулоқот давомида туман ҳокими Ш.Уринов ҳар бир мурожаатни тинглаб, масъуллар билан батафсил жавоб берди. Баъзи бир мурожаатларни ҳал қилиш бўйича қисқа муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Ўтказилган мулоқот давомида туман ҳокими Ш.Уринов масъулларга ҳар бир мурожаатнинг ичига кириб, тадбиркор муаммосини масъулият билан ўрганиб, қонун доирасида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш лозимлигини таъкидлади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс